Foydali va muhim ma`lumot
Ҳозир одамлар бирор воқеага гувоҳ бўлиб қолса, ёрдам бериш ўрнига 📸 телефон чиқариб видеога олишни одат қилмоқда. Зўравонлик ва жанжал видеолари YouTube, TikTok ва Telegram'да тез тарқалмоқда 📲 ёшлар эса буни қизиқиш билан томоша қилмоқда. ▶️ Шафқатсиз муносабатлар, ҳатто жиноятларнинг тафсилотлари очиқ кўрсатиляпти.
Руҳиятга салбий таъсир кўрсатувчи бундай маълумотлар шафқатсизликни қоралаш эмас, балки тарғиб қилишга хизмат қилмоқда ☑️ Бу нафақат ахлоқий, балки жамият хавфсизлиги учун ҳам жиддий муаммо. ✔️ Нима қилиш керак: қонун устуворлигини таъминлаш ва онлайн масъулиятни уйғотиш учун жавобгарликни кучайтириш лозим!